Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Mirror»: Ер сайёраси янги бир хавфдан қутулиб қолди

«Mirror»: Ер сайёраси янги бир хавфдан қутулиб қолди

16 октябрь куни яна бир улкан астероид бизнинг сайёрамиз ёнидан учиб ўтиб кетди. Бу ҳақида «Mirror» ёзмоқда.

«2019 СР8» деб номланган астероиднинг диаметри 20х44 метрга тенг. Ҳисоб-китобларга қараганда, бу космик жисмнинг катталиги Лондоннинг Нелсон устунига тенг келади. Астероид соатига 22 минг миля тезликда ва уч миллион километр узоқликда Ер яқинидан ўтиб кетган.

NASA маълумотларига кўра, жума куни бешта астероид Ерга яқинлашиши кутилмоқда.

Кутилаётган астероидларнинг энг каттаси, «2019 ТМ7» диаметри 95 метргача келади, бу Лондондаги Биг Бен минорасининг ҳажми билан баробар дегани.

Ҳозирги вақтда NASA 140 метр ёки ундан катта бўлган астероидларнинг 90 фоизини аниқлаш ва кузатиш учун ҳаракат қилмоқда. Ушбу ўлчамдаги космик қоялар Ерга шикаст етказиши ва ҳатто бутун мамлакатларни йўқ қилиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг