Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг «ичкиликбоз» мамлакатлар қайсилигини биласизми?

Энг «ичкиликбоз» мамлакатлар қайсилигини биласизми?

Фото: «Depositphotos»

Литва аҳоли жон бошига энг кўп алкоголь ичадиган давлат деб топилди. У ерда аҳоли йилига ўртача 12,3 литр спиртли ичимлик истеъмол қилади, дейилади Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилотининг ноябрь ойидаги нашрида. Бу ҳақда «РИА» хабар берди.

Литванинг ортидан Австрия (11,8 литр) ва Франция (11,7) эргашди. «Етакчилар» бешлигига Чехия (11,6 литр) ва Люксембург (11,3 литр) якун ясаб берди.

Олтинчи ўринни Латвия билан Ирландия бўлишиб олишди. Бу давлатларда аҳоли йилига ўртача 11,2 литр алкоголь истеъмол қилади. Венгрия ва Россия 11,1 литр кўрсаткич билан еттинчи ўринни заб этишди. Германия саккизинчи (10,8 литр), Португалия тўққизинчи (10,7 литр) ва Польша ўнинчи (10,6 литр) ўринларни эгаллашди.

Ташкилот Индонезия (0,3 литр), Туркия (1,4 литр), Исроил (2,6 литр), Ҳиндистон (3,0 литр) ва Коста-Рикани (3,8 литр) энг «ичмайдиган» давлатлар деб топди.

Юқорида санаб ўтилган давлатларнинг деярли барчасида аҳоли жон бошига алкоголь истеъмоли 2007 — 2017 йиллар давомида камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг