Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эмомали Раҳмон президентлик сайловларига ўз номзодини қўйди

Эмомали Раҳмон президентлик сайловларига ўз номзодини қўйди

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон номзодини президентликка кўрсатди. Бу ҳақда «ASIA-Plus» хабар берди.

Тожикистонда президентлик сайлови 2020 йилнинг 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Ҳозиргача тўртта сиёсий партия ва Касаба уюшмалари федерацияси ўз номзодларини илгари сурган.

Қўшни мамлакатда президент 7 йилга сайланади.

Амалдаги давлат раҳбари — Эмомали Раҳмон 26 йил (1994 йил)дан бери Тожикистонни бошқаряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг