Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эквадорда самолёт ҳалокатга учради

Эквадорда самолёт ҳалокатга учради

Эквадорнинг Гваяс провинциясида самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда департаментнинг расмий Twitterдаги саҳифасига таяниб Мир24 хабар бермоқда.

Қайд этилишича, самолёт Лаго Агриодан Гуаякилга парвоз қилаётган бўлган.  Ҳалокат натижасида самолёт бортидаги барча олти киши — икки нафар учувчи ва тўрт йўловчи ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий полиция самолёт қулаши сабабларини ўрганишни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг