Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Екатеринбургда черков қурилишига қарши бўлган намойишчилар қўлга олинди

Екатеринбургда черков қурилишига қарши бўлган намойишчилар қўлга олинди

Фото: «РИА Новости»

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги шаҳар боғида черков қурилишига қарши бўлганлар катта намойиш уюштиришди. Хабар қилинишича, намойишга чиққанлардан 26 киши ҳибсга олинган.

Черков қурилишига қарши намойишлар 13 май, душанба куни бошланган эди. Расмий маълумотларга қараганда унда 2000 дан ошиқ инсонлар иштирок этган. Намойишчилар икки марта қурилиш бўлаётган жойни тўсиб турувчи панжарани бузиб, ичкарига киришган. Ҳукумат намойишчиларга қарши куч ишлатар тизимини ишга солди.

Гарчи маҳаллий аҳоли томонидан кучли норозиликлар бўлаётганига қарамай, ҳукумат томонидан маълум қилинишича, музокаралардан сўнг черков қурилиши давом этади. 2023 йилда Екатеринбург шаҳрининг 300 йиллиги нишонланади ва ўша сана муносабати билан ҳукумат черков қуришни режалаштирмоқда.

Шаҳар аҳолисининг қаршилиги туфайли икки марта қурилиш қолдирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг