Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг ёш миллиардери қандай бойиб кетди?

Дунёнинг энг ёш миллиардери қандай бойиб кетди?

Фото: «Independent.co.uk»

«Forbes» журналига кўра, америкалик тадбиркор, модель ва реалити-шоу юлдузи Кайли Женнер иккинчи бор дунёнинг энг ёш миллиардери деб топилди.

Женнер рейтингга илк бор 2019 йил март ойида киритилганди. Кейин эса ноябрда ўзига тегишли косметик бренднинг 51 фоизини 600 миллион долларга сотишга аҳд қилгандан сўнг бу мавқеини янада мустаҳкамлаб олди. Жорий йил январь ойида ниҳоясига етган келишувнинг шарофати билан 22 ёшли Кайли Женнернинг бизнеси 1,2 миллиард долларга баҳоланди.

Бошқа кўпгина бойлардан фарқли ўлароқ Кайли бу мол-мулкни мустақил ишлаб топди. Ҳаммаси 2014 йилда бошланганди. Ўшанда тадбиркор қизалоқ косметика тизимини ишга туширди. Лаб бўёқлари жамланмасининг (15 минг нусха) биринчи партияси бир неча дақиқада сотилиб кетди. Кўп ўтмай Кайли бизнесини кенгайтирди. Ярим йилда у 500 мингта тўпламни сотишга муваффақ бўлди.

Тахминан ўша вақтда «Forbes»да Кайли Женнер селф-мейд тарихида энг ёш миллиардер сифатида танила бошлади (ўшанда бренд 900 миллион долларга баҳоланганди).

Кайли Женнер «Facebook» ижтимоий тармоқлар асосчиси Марк Цукенбергни ортда қолдиришга (Марк бу мавқега 23 ёшда эришганди) ҳамда 30 ёшдан кичик бўлган ўнта энг ёш миллиардердан бирига айланишга муваффақ бўлди. Лекин улардан етти нафари — меросхўр. Яна икки нафари худди Кайли каби ўз бизнесига асос солган, бироқ улар 29 ёшда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг