Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой одами бир ҳафтада 9 миллиард ишлади

Дунёнинг энг бой одами бир ҳафтада 9 миллиард ишлади

Фото: «AFP»

«Forbes» журнали маълумотига кўра, дунёдаги энг бой киши — «Amazon» раҳбари Жефф Безоснинг даромади бир ҳафтада 9 миллиард долларга ошган.

Жума кунги аукционлар натижасида онлайн-ретейлернинг акциялари 3,6 фоизга қимматлашиб, битта акцияси нархи 1572,6 долларгача чиқди. Шундан сўнг Жефф Безоснинг умумий бисоти 130,2 миллиард доллар (7 фоиз ошди) га етди.

«Amazon» асосчисининг асосий даромади (95 фоиз) интернет орқали сотиладиган қимматбаҳо қоғозлардандир. Март ойи охирида АҚШ президенти Доналд Трампнинг компанияларга солиқ тизимини кучайтириш бўйича режаси ОАВ орқали эълон қилингач, «Amazon» акцияларининг қиймати пасайиши оқибатида Жефф Безоснинг бойлиги камайган эди. Лекин шунга қарамай, «Forbes» Жефф Безосни 2018 йилнинг биринчи чорагида дунёдаги энг бой киши, деб эълон қилинди.

«Amazon»нинг қимматли қоғозлари нархи  компания 2018 йилнинг 1-чорагини йиллик ҳисобда 2,25 баробар соф фойда (1,629 млрд доллар) билан ёпганидан сўнг кескин ошиб кетди.

«Amazon» дунёдаги онлайн-улгуржи сотиш бўйича йирик компания ҳисобланади. У АҚШдан ташқари, Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа давлатларида фаолият юритади.

«Amazon»га 1995 йили асос солинган. 2018 йил 31 март ҳолатига кўра, компаниянинг 563,1 минг ишчиси бор. Ишчилар сони ҳар йили 1,6 фоизга ошиб боряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг