Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат автомобиль рақами ўз эгасини топди

Дунёдаги энг қиммат автомобиль рақами ўз эгасини топди

Фото: «Khaleejtimes.com»

1 май куни БAAнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган хайрия аукционида автомобиллар рақами 10,35 миллион долларга сотилиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Gulf News газетаси хабар берди.

«Ушбу хайрия дастурининг бир қисмига айланиш имкониятини бергани учун Шайх ҳазратлари Муҳаммадга (Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ва Дубай ҳукмдори) ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман», — деди исмини ошкор этмасликларини сўраган AA9 харидори.

У31, Т38 ва Е51 давлат рақамлари ҳам ким ошди савдосига қўйилди. Умуман олганда, ким ошди савдоси 13,2 миллион доллар олиб келди. Aукциондан тушган маблағ кам таъминланган кишиларга озиқ-овқат тарқатиш кампаниясига сарфланади.

Aукцион иштирокчилари орасида Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Aл Мактум ҳам бор эди.

Aвтомобиль рақамларини сотиш бўйича аввалги рекорд ҳам Дубайда ўрнатилганди. 2016 йилда D5 рўйхатдан ўтиш белгиси қарийб 9 миллион долларга баҳоланган.

Муқаддас Рамазон ойи бошланишидан олдин Дубай эҳтиёжманд кишиларга 100 миллион порция овқат тарқатилишини эълон қилганди. Ташаббусни амалга ошириш учун маблағларнинг бир қисми турли хил хайрия аукционларида жамғарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг