Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг кичик чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Дунёдаги энг кичик чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: «Korrespondent.net»

Японияда оғирлиги бор йўғи 268 грамм бўлган чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди. У дунёдаги тирик қолган энг кичик бола деб ҳисобланмоқда, дея хабар берди «Корреспондент.net».

Шифокорлар боланинг аҳволини яхши деб баҳоламоқда. Кейо университети шифокорларининг маълум қилишича, чақалоқ ўтган йилнинг августида вақтидан олдин 24 ҳафтада туғилган.

Бола олти ой давомида чақалоқлар интенсив терапияси бўлимида даволанган. Бу муддат ичида унинг оғирлиги 3,2 кг.га етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг