Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда энг кўп сотилган ўйинчоқнинг энг кичкина нусхаси яратилди

Дунёда энг кўп сотилган ўйинчоқнинг энг кичкина нусхаси яратилди

Фото: «Moneyandyou.ru»

Японлар дунёдаги энг кичкина Рубик кубини намойиш этишди. Ҳар бир томонининг узунлиги 9,9 миллиметрдан иборат, дея хабар берди «Kyodo».

Таъкидланишича, ўйинчоқ алюминийдан ясалган бўлиб, уни «Megahouse Corporation» компанияси ишлаб чиқарди. Рубик кубининг баҳоси — 198 минг иен (тахминан 1,9 минг доллар).

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг машҳур кубни венгриялик ҳайкалтарош Эрне Рубик 1974 йилда яратган. Айтишларича, Рубик куби сотилиши бўйича ўйинчоқлар орасида етакчилик қилади: бутун дунёда 350 миллиондан зиёд бошқотирма харид қилинган. Ушбу ўйинчоққа бағишланган кўплаб фан-клублар ва мусобақалар ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг