Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунё океанларида майдони Ўзбекистондан катта даҳшатли ороллар вужудга келган

Дунё океанларида майдони Ўзбекистондан катта даҳшатли ороллар вужудга келган

Фото: «Africa.zen.yandex.com»

Сайёрамиздаги энг катта «ахлат ороли»нинг майдонини Франция ҳудуди билан таққослаш мумкин, деди Жак-Ив Кустонинг невараси, океан ҳимоячиси ва тадқиқотчи Филипп Кусто ва унинг рафиқаси Ашлан Брок. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

«Океан ўртасида бешта улкан «ахлат ороли» бор. Улар ўзига хос океан оқимлари натижасида вужудга келган. У ерда дунёнинг турли бурчакларидан оқиб келган пластиклар йиғилган. Энг катта «ахлат ороли» Тинч океанида жойлашган бўлиб, у катталиги бўйича АҚШнинг Техас штатини ҳам ортда қолдиради, майдони бўйича Францияга тенг», — деди Брок.

Кустонинг таъкидлашича, ахлат ороли асосан дарёлар орқали океанга оқиб келадиган пластиклардан ташкил топган. Филипп Кусто асос солган табиатни муҳофа қилувчи «EarthEcho International» жамғармаси бутун дунёдаги ёшларни дарёларни пластик ахлатлардан тозалашга чорлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг