Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп афғон тупроғида. Унинг ташрифидан муддао нима?

Доналд Трамп афғон тупроғида. Унинг ташрифидан муддао нима?

АҚШ президенти Дональд Трамп хавфсизликни таъминлаш мақсадида аввалдан маълум қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

У Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди. Сунгра Баграмдаги ҳарбий базага бориб, у ердаги ҳарбий хизматчиларни ноябрь ойининг ҳар охирги пайшанбасида нишонланадиган Шукроналик куни билан табриклади ва улар билан бирга тушлик қилди.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, «Толибон» билан музокараларни қайта бошламоқчи, чунки толиблар келишув тузишни исташмоқда.

Маълумот ўрнида, бу Трампнинг Афғонистонга биринчи ташрифи бўлди. Ҳарбий ҳудудларга эса иккинчиси бўлди, ўтган йили АҚШ раҳбари «Рождество» байрами арафасида Ироқдаги ҳарбий базага ташриф буюрганди.

Шунингдек, Трамп 2019 йил 30 июнда икки Корея чегарасида кутилмаганда пайдо бўлиб, КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг