Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Der Spiegel»: 2019 йилги ғалла ҳаммага етмайди

«Der Spiegel»: 2019 йилги ғалла ҳаммага етмайди

Фото: «Агромакс»

2019 йил ҳосили ғаллага бўлган глобал талабни қоплаш учун етмайди. Бу ҳақда «Der Spiegel» журнали БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига асосланиб ёзмоқда. «Глобал талаб» йиғиштириб олинадиган ҳосилдан 30 миллион тонна кўп бўлиши кутилмоқда.

Нашр қайд этишича, охирги марта бундай танқислик америкалик фермерлар қурғоқчиликдан азият чеккан 2012/2013 йилларда кузатилган. Эндиги дефицитни эса Европанинг аксарият ҳудудларида (ЕИ ва Россия) қурғоқчилик сабаб буғдой ҳосилдорлигининг камайиб кетиши келтириб чиқариши мумкин.

Буғдой озиқ-овқат сифатида ишлатилаётган бир пайтда, жўхори асосан чорва учун озуқага кетаётгани ҳам таъкидлаб ўтилган.

Буғдой танқислиги Европада ҳозирданоқ сезилмоқда — нон ва ун маҳсулотлари нархи 6,3 фоизга қимматлади, деб ёзади нашр. «Baywa» (Германия) қишлоқ хўжалиги компанияси раҳбари Клаус Йозеф Лутц буғдой танқислигида глобал иқлим ўзгаришларини айбламоқда. 2018 йили Европада қурғоқчилик сабаб ғалла ҳосилдорлиги бир йил олдингидан 6 фоизга камайиб кетди. Германия метеорология хизмати маълумот беришича, 2018 йил мамлакатда метеокузатувлар тарихидаги энг узоқ давом этган қурғоқчилик йили бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг