Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Даниялик миллиардер Ларс Ларсен вафот этди

Даниялик миллиардер Ларс Ларсен вафот этди

Фото: «Пятый канал»

«Jysk» чакана савдо тармоғи асосчиси, ўз мамлакатидаги энг бой инсонлардан ҳисобланган Ларс Ларсен 71 ёшида вафот этди.

Дунёнинг энг бой кишилари рейтингида (Forbes 2019) Ларсен 424-ўринда турарди. Унинг бойлиги 4,4 млрд. долларга баҳоланган.

«Forbes» ёзишича, миллиардер душанба, 19 август куни вафот этган. У икки ой илгари, саратон ташхисини қўйишганидан кейин «Jysk» директорлар кенгаши бошқарувидан кетган эди.

«Дания ўз гигантларидан бирини йўқотди».

Дания Савдо палатаси раҳбари,
собиқ бизнес вазири Брайан Миккельсен.

Ларс Ларсен 2004 йили «Мен Ларс Ларсенман, сизга ажойиб таклифим бор» номли автобиографиясини чиқарганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг