Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Данияда хаста келин тўйдан 15 дақиқа ўтиб вафот этди

Данияда хаста келин тўйдан 15 дақиқа ўтиб вафот этди

Фото: «Metro»

Данияда ҳалокатли мия ўсмасидан қийналаётган келин турмушга чиқди ва тўйдан 15 дақиқа ўтгач ҳаётдан кўз юмди. Ғам-ғуссага чўмган куёв «Metro» нашрига ҳасратларини тўкиб солди.

2018 йил, ёз. Даниядан кўчиб келган 41 ёшли Лу Тулин Симонсен ва 49 ёшли Лондон фуқароси Шафф Прабатани муносабатларининг ўн йиллигини нишонлаётганда аёл бирдан бош оғриғидан шикоят қила бошлади. Кўп ўтмай унинг кўриш қобилияти ёмонлашди. У шифокорга мурожаат қилди, бироқ аниқ бирор нима дейишолмади. Октябрда Симонсен тинимсиз кўнгли айниб, кўзлари деярли кўрмай қолди. У яна терапевтга учрашди. Маълум вақтдан сўнг компьютер томография ёрдамида унинг миясида саратон ўсмасини аниқлашди.

Шифокорлар аёлнинг бир-икки йил умри қолганини тахмин қилишди. Симонсен 30 та нур терапиясини олгач, ўсманинг тажовузкорлиги тўхтади. Шунда Прабатани ўлим билан олишаётган севгилисининг асосий истагини бажо келтиришга аҳд қилди ва 2019 йил январь ойида унинг қўлини сўради. Шу пайтгача қизнинг хоҳишига қарамай, никоҳдан ўтишни қатъиян рад этиб келаётганди: буни шунчаки расмиятчилик деб ҳисобларди. Симонсен тузалишига жуда-жуда ишонарди ва саратонни енггандан сўнг тўй қилишларини хоҳларди.

2019 йил августда улар келиннинг қариндошларини зиёрат қилиш учун Данияга боришди. Сафар чоғида аёлнинг аҳволи ёмонлашиб қолди. Шунда куёв шу ернинг ўзидаёқ тўй қилишни талаб қилиб туриб олди. Улар бир ҳафта деганда тўй маросимини ташкиллаштиришнинг уддасидан чиқишди. 12 август куни Прабатани ва Симонсен эр-хотин бўлишди. Маросимдан 15 дақиқа ўтгач келин бу дунёни тарк этди.

Прабатани хотинининг хотирасини ёд этиш мақсадида уйидан узоқ бўлмаган жойда кўча кутубхонасини очди: китоблар жойланган жавонча ва «Лунинг кичик кутубхонаси» деган ёзув. Унинг сўзларига кўра, марҳума китоб ўқишни жуда яхши кўрган ва шу йўл билан унинг руҳини шод этишни ният қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг