Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Цюрихда қутқарув операцияси барбод бўлди: жиноятчи гаровдагиларни ўлдирди

Цюрихда қутқарув операцияси барбод бўлди: жиноятчи гаровдагиларни ўлдирди

Фото: Christophe Ena/AP

Қуролли киши Швейцариянинг Цюрих шаҳрида икки нафар аёлни гаровга олди. Полициянинг қутқарув операцияси бошлангач, қуролли шахс гаровдаги икки аёлни ҳам ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

Маълум бўлишича, жиноятчи 60 ёшда, қурбонлардан бири 34, иккинчиси эса 38 ёш эди. Қотил Швейцарияда туғилган, аёлларнинг миллати очиқланмаган. Жиноят сабаблари ҳам ҳали аниқ эмас.

Полиция аёллардан бири қўнғироқ қилиб ёрдам сўрагач, 6 дақиқа ичида етиб келган. Бир вақтнинг ўзида шовқин эшитган қўшни ҳам полицияга қўнғироқ қилган.

Қуролланган эркак полициядан тезда ортга қайтишини талаб қилиб, гаровдагиларни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Уч соат давом этган музокаралардан сўнг, унга 10 дақиқа ичида таслим бўлиш таклиф қилинган. Кўп ўтмай, квартирадан ўқ овозлари эшитилган. Махсус кучлар гуруҳи хонага зудлик билан бостириб киришади ва ўқдан яраланган оғир аҳволдаги уч кишини топишади. Шифокорлар ҳеч бирининг жонини сақлаб қолишолмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг