Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилида тартибсизликлар (видео)

Чилида тартибсизликлар (видео)

Чилида уч йил олдинги оммавий намойишларга бағишлаб ўтказилган намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди, оқибатда 30 га яқин одам жароҳатланди.

Пойтахт Сантягода намойишчилар полиция машиналарини тошбўрон қилишди, улар эса жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар қўллашди.

2019 йилги намойишларда соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини, пенсия ва иш ҳақларини, бойлар учун солиқларни ошириш талаб қилинганди. Ўшанда полиция билан тўқнашувларда 33 киши ҳалок бўлган, 400 дан ортиқ одам жароҳатланганди. Қолаверса, полиция таъқиблари устидан 3 мингдан зиёд шикоят келиб тушганди.

2019 йилги намойишлар натижасида конституцияни янгилаш даражасигача етишган, бироқ кейин у аксарият чилиликлар томонидан ўта кескинлиги учун рад этилганди.

Уч йил аввалги намойишлар муносабати билан нутқ сўзлаган мамлакат президенти Габриэл Борич намойишчиларни мулоқотга чоради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг