Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Хорватияда ҳам сайлов — ким президент бўлади?

Бугун Хорватияда ҳам сайлов — ким президент бўлади?

Фото: «Trend.az»

Бугун, 22 декабрь куни Хорватияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда, «Večernji List» газетаси хабарига кўра, қарийб 3,9 миллион нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Сайлов участкалари соат 9:00 дан 21:00 гача ишлайди.

Президентлик учун 11 нафар сиёсатчи курашяпти. Хусусан, амалдаги президент — Колинда Грабар-Китарович, собиқ бош вазир, Социал-демократик партия етакчиси Зоран Миланович ҳамда мусиқачи Мирослав Шкоро.

Фото: «Балканист»

Сайлов комиссияси дастлабки натижаларни овоз бериш тугаганидан бир соат ўтиб эълон қилади. Агарда бугун ҳеч бир номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, энг яхши овоз тўплаган икки номзод учун икки ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Маълумот учун: Хорватия тарихида биринчи марта 2015 йили аёл киши — Колинда Грабар-Китарович президент бўлганди. Ўша йилги сайловда у етарлича овоз тўплаш учун иккинчи босқичда ҳам курашган, ўшанда сайловчиларнинг 50,47 фоизи Грабар-Китаровичга, амалдаги президент Иво Йосиповичга эса 49,53 фоизи овоз берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг