Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Украина президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Бугун Украина президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Фото: «Google.com»

Украинада мамлакат президентлиги учун 30 мингта сайлов участкаларида иш бошланди. Сайловчилар тонгги 08.00дан кечки 20.00га қадар овоз беришлари мумкин. Украинада 29 миллион сайловчилар борлиги айтилмоқда.

Мамлакат президентлиги учун 39 номзод кураш олиб бормоқда. Охирги сўровномалар натижасига кўра сайловолди курашида Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда. Касби артистлик бўлган Зеленскийни сўровномада иштирок этганларнинг 30 фоизи қўллаб-қувватлашини билдирган. Амалдаги президент Петр Порошенко эса иккинчи ўринда бормоқда ва у сўровномада 17 фоиз овоз тўплаган.

Сўровнома натижаларига кўра «Батькивщина» партияси раҳбари Юлия Тимошенкони 12,5 фоиз иштирокчилар қўллаб-қувватлашларини билдиришган. Сайловни турли мамлакатлардан келган 2 мингдан ортиқ кузатувчилар кузатиб боришмоқда. Улар орасида Россия федерацияси вакиллари йўқ. Украина қонунларига кўра агрессор ёки оккупант сифатида тан олинган мамлакатлар фуқаролари бундай тадбирларга қўйилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг