Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Қозоғистон мустақиллик кунини нишонламоқда

Бугун Қозоғистон мустақиллик кунини нишонламоқда

Фото: «Zakon.kz»

Бугун, 16 декабрь куни Қозоғистон энг катта миллий байрами — Мустақиллик кунини нишонламоқда.

Қўшни мамлакатнинг «Байрамлар тўғрисида»ги қонунига кўра, мустақиллик байрами 16 ва 17 декабрь кунлари нишонланади. Бу йилги байрам иш кунларига тўғри келгани учун қозоғистонликлар кетма-кет тўрт кун — 14, 15, 16 ва 17 декабрь кунлари дам олишмоқда.

Собиқ иттифоқ 1991 йил декабрида тарқаб кетган. Иттифоқ тарикибидаги республикалар бирин-кетин мустақил давлатларга ажралиб кетган. Қозоғистон Совет Социалистик Республикаси номини Қозоғистон Республикасига ўзгартириш қарори республиканинг Олий Кенгаши 1991 йил 10 декабридаги йиғилишида чиқарилган. Қозоғистон Олий Кенгаши «Республика мустақиллиги ва суверенитети тўғрисида»ги қонунни 1991 йилнинг 16 декабрида қабул қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг