Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британияда ўғрини ишга олишмоқчи. Хизмат ҳақи: соатига 50 фунт ва барча ўғирланган нарсалар

Британияда ўғрини ишга олишмоқчи. Хизмат ҳақи: соатига 50 фунт ва барча ўғирланган нарсалар

Фото: «Castgroup.com»

Буюк Британиядаги кийим-кечак дўконларидан бири «Bark.com»да антиқа иш ўрнига эълон берди. «Бизга устамон ўғри керак, — дейилади бу эълонда. — Соатига 50 фунт берамиз,  ўғирлаган нарсалари ўзига қолади, полицияга шикоят қилмаймиз...»

Дўкон хўжайини мажбурликдан шу ишга қўл уряпти:

— Дўконимни очган 2013 йилдан бери ҳар йили Рождество арафасида ўғрилардан кўп жабр кўраман, — дейди дўкончи. — Ноябрь кириши билан харидорлар кўпайиб кетади, уларнинг ҳар бирини кузатишга улгурмаймиз. Иккита кузатув камерамиз бор, шунга қарамай ҳар йили минглаб фунтлик товарларимизни шундоқ бурнимизнинг тагидан «супуриб» кетишяпти.

Шунинг учун ҳам унга дўконга келиб молни билдирмасдан ўғирлаб кета оладиган ва кейин буни қандай уддалаганини ётиғи билан тушунтириб берадиган одам керак. Дўкон соҳиби ўғрининг ёрдамида ўғриларга қарши курашмоқчи, хавфсизлик тизимидаги кам-кўстларни бутламоқчи.

«Ёғли жой»га ҳар кимни ҳам олишмайди: масалан, жиноятчилар керакмас. Хавфсизлик хизматларида ишлаганлар бўлса, марҳамат!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг