Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Brexit Буюк Британияга қанчага тушяпти?

Brexit Буюк Британияга қанчага тушяпти?

Фото: «Forex Magnates»

Европа иттифоқидан чиқиш тадоригини кўраётган Буюк Британия иқтисодий йўқотишларга учрамоқда. Ҳозигача кўрилган зарар — 170 млрд. доллар. Бу ҳақда ўз тадқиқотларига таяниб «Bloomberg Economics» хабар берди.

«Brexit га харажатлар ҳозирданоқ 130 миллиард фунт (170 миллиард доллар)га етди, йил охиригача яна 70 млрд. фунт харажат қўшилади», — дейилади хабарда.

Нашр Қўшма Қиролликнинг «Катта еттилик»дан ортда қолиши (2016—2019 йиллар) таҳлили асосида ҳам прогноз берди, унга кўра, Буюк Британиянинг Brexit дан иқтисодий зарари 265 млрд. долларга етади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат парламенти Вакиллар палатаси 9 январь куни Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишини ёқлаб овоз берганди. Британия январь охиригача ЕИ таркибидан чиқиб кетиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг