Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Брексит қанчага тушади?

Брексит қанчага тушади?

Фото: ТАСС

«Financial Times» хабар беришича, 2019 йилда Буюк Британия Халқаро валюта жамғармасининг энг ривожланган иқтисодиётлар рейтингидаги бешинчи ўрнини йўқотиб, еттинчи поғонага қулайди. «Эксперт Online» ёзишича, британлар 2018 йил 1 январидан бери банд этиб турган 5-ўринни Ҳиндистон банд этади. Қолаверса, Франция ҳам олдинга ўтиб кетади.

2018 йил Буюк Британия иқтисодиёти ва валютаси учун оғир синовлар йили бўлди. Қўшма қироллик брексит муаммосига ўралашиб қолди, ҳали амалга ошгани йўғ-у, аммо оқибатларини ҳозирданоқ нафақат британлар, балки бутун Европа сезмоқда.

Буюк Британия 2019 йилнинг 29 мартида Европа иттифоқи таркибидан узил-кесил чиқишни режалаштирган — брексит бошланишига камига шунчага тушади. Умуман олганда, охирги пайтларда брексит теварагида бўлаётган можаролар шундай тасаввур уйғотмоқдаги, бу Британиянинг ЕИни тарк этиши масаласини шубҳа остига қўймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг