Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир: «Греция инқироздан чиқди»

Бош вазир: «Греция инқироздан чиқди»

Фото: «Kremlin.ru»

Греция инқироздан чиқди — Салоникидаги 84-халқаро кўргазмада Ҳиндистон павильони очилишида қатнашган бош вазир Кириакос Мицотакис шундай баёнот берди.

«Ҳиндистон шунчаки фахрий меҳмон бўлаётгани йўқ. Энди, Греция инқироздан чиққан бир пайтда, мамлакатимизнинг бош шиори «Ҳамма учун, ҳамма нарсада ўсиш», — деди грек бош вазири.

У 2009 йилдан бери Ҳиндистон ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига деярли икки бараварга ошира олганига урғу берди. Икки мамлакат иқтисодиётлари муштаракликларига тўхталган Мицотакис грек ва ҳинд бизнесменларини «Ернинг барча бурчакларида» ҳамкорлик қилишга чорлади.

Бош вазирнинг айтишича, 2021 йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд. евродан ошиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг