Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боливия давлат тўнтариши арафасида — Эво Моралес

Боливия давлат тўнтариши арафасида — Эво Моралес

Фото: «Reuters»

Боливия президенти Эво Моралес 27 октябрь куни ўз фуқароларига мурожаат қилди. Баёнотда айтилишича, қандайдир душман кучлар мамлакатда давлат тўнтариши уюштиришга ҳозирлик кўряпти, бу воқеа мана шу ҳафтадан бошланиб кетиши хавфи бор.

Моралес қишлоқлар аҳолисини ўзи ғолиб чиққан сайлов натижаларини ҳимоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган овоз бериш натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари (Эво Моралес) биринчи турда сайловчиларнинг 47,08 фоиз овозини тўплаган, унинг сайловдаги асосий рақиби, мамлакатнинг собиқ президенти Карлос Меса 36,51 фоиз овозга эга бўлган, бироқ мағлубиятини тан олмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг