Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ суриялик муҳожирлар учун қанча маблағ зарурлигини маълум қилди

БМТ суриялик муҳожирлар учун қанча маблағ зарурлигини маълум қилди

Фото: «ru-an.info»

БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарлиги (UNHCR) суриялик муҳожирлар учун зудлик билан 271 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Haber7.com» хабар бермоқда.

БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарлигининг Иордания пойтахти Аммон шаҳрида жойлашган офиси баёнотига кўра, суриялик муҳожирларнинг бирламчи эҳтиёжларини қоплаш учун 271 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур экан.

Ушбу маблағ Суриядаги ҳамда Туркия, Ливан, Иордания, Миср ва Ироқдаги суриялик муҳожирларга сарфланади.

UNHCR маълумотларига кўра, Сурия атрофидаги мамлакатларда айни пайтда 2,6 миллион бола, 5,6 миллион катта ёшли суриялик муҳожирлар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг