Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ аҳолишунослари Ҳиндистон қачон Хитойни ортда қолдиришини айтишди

БМТ аҳолишунослари Ҳиндистон қачон Хитойни ортда қолдиришини айтишди

Фото: «РИА Новости»

БМТ бугун тақдим этган ҳисобот Ер аҳолиси сонига бағишланди, дейилади «РИА Новости» хабарида. Унга кўра, сайёрамиз аҳолиси сони яқин 30 йилда 2 миллиардга кўпайиб, 9,7 миллиард кишига етади. Аср охирига бориб ерликлар сони 11 миллиардга етиши мумкин. 

БМТ иқтисодий-ижтимоий масалалар департаментининг аҳолишунослик бўлими таъкидлашича, умр кўриш давомийлиги узайиб бораётгани ва туғилиш камайиб кетаётгани учун жаҳон аҳолиси қарияпти, аҳолиси сони қисқариб бораётган мамлакатлар рўйхати кенгаймоқда.

Умуман олганда жаҳон аҳолиси сони ўсишда давом этяпти, бироқ ҳудудлар кесимида тафовут жуда катта. «Янги демографик прогнозлар 2050 йилгача жаҳон аҳолиси сони ўсишининг тенг ярми 9 мамлакат ҳисобига таъминланишини кўрсатяпти, булар: Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ», — дейилади ҳисоботда.

Тахминан 2027-йилларга бориб Ҳиндистон аҳолиси сони кўплиги бўйича Хитойни ортда қолдириши ҳам ҳисоботда қайд этилган.

Прогнозларга кўра, глобал фертиллик кўрсаткичи янада пасаяди: 1990 йилда туғилишлар сони бир аёлга ўртача 3,2 тани ташкил этганди, ҳозир — 2,5 та, 2050 йилда 2,2 тага тушиб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг