Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биз собиқ иттифоқдан қолган заводларни таъмирлаб юрганда Ўзбекистон 2-3 та янги завод қурди — Тўқаев

Биз собиқ иттифоқдан қолган заводларни таъмирлаб юрганда Ўзбекистон 2-3 та янги завод қурди — Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 январ куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида давлат раҳбари мамлакат нефт-газ саноатини танқид қилган ва шу вақтга қадар нефтни қайта ишлаш учун янги завод қурилмаганини таъкидлаб ўтган.

Тўқаев бу борада Ўзбекистонни ўрнак сифатида мисол қилиб келтирди.

«Биз шу вақтга қадар нефть-кимё заводлари қура олмай, собиқ иттифоқ давридан қолган заводларни таъмирлаб юрганимизда Ўзбекистон 2-3 та заводни янгидан барпо қилди», — дея айтиб ўтди Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 25 декабрида Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида «Uzbekistan GTL» заводининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Заводда йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Шунингдек ўша куннинг ўзида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг