Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленскийнинг Янги йил мурожаати олдинги президентларникига ўхшамади

Зеленскийнинг Янги йил мурожаати олдинги президентларникига ўхшамади

Фото: «Replyua.net»

Аксарият давлат раҳбарлари каби Украина президенти Владимир Зеленский ҳам 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси ўз халқига Янги йил мурожаатини йўллади.

Эътиборли жиҳати, Зеленский сўзларини ўз халқининг ҳаётини яхшилашга ваъда берган Украина собиқ президентларининг мурожаатларига муносабатдан бошлади.

Зеленский улар каби ваъдалар бериб ўтирмай, мамлакат фуқароларидан «Биз киммиз?» деган саволга жавоб беришни сўради.

Кейин эса ўзи бу саволга жавоб бераркан, Зеленский, қарашлардаги ва эътиқодлардаги тафовутлардан қатъи назар, барча украиналикларни бирдамлик ҳисси бирлаштириши лозимлигини таъкидлади. Айнан бирдамликни у Украина миллий ғояси деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг