Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биттаси иккита тухум ўрнини босувчи помидор яратилди

Биттаси иккита тухум ўрнини босувчи помидор яратилди

Фото: «Adobe Stock»

Британия олимлари ҳар бир донаси 2 дона тухум ёки 28 грамм тунец балиғидаги миқдордаги D витаминига эга генетик модификацияланган помидор навини яратишди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Олимлар помидор ўсимликларида D3 провитаминини холестеринга айлантирувчи фермент мавжудлигини аниқлашди. Уни ўзгартириб, D3 провитамини ўсимликнинг меваси ва баргларида тўпланишига эришилди.

Нашр ёзишича, тахминан 13-19 фоиз британияликларда суяклар, тишлар ва мушаклар ривожланиши учун зарур D витамини етишмовчилиги кузатилади. D витамининг асосий манбаси — қуёш, у D3 провитаминини D витамини фаол шаклига айлантиради. Британия осмонида эса қуёшдан булут кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг