Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир қатор Европа давлатлари Гуаидони Венесуэла президенти деб тан олди

Бир қатор Европа давлатлари Гуаидони Венесуэла президенти деб тан олди

Фото: РИА «Новости»

Испания, Франция, Буюк Британия Хуан Гуаидони Венесуэланинг вақтинчалик президенти сифатида тан олди. 

Масалан, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Твиттердаги саҳифасида мазкур қарорни эълон қилган бўлса, кейинроқ Франция президенти Эммануель Макрон ҳам Хуан Гуаидони давлат раҳбари сифатида тан олганини маълум қилган. Испания бош вазири Педро Санчес ҳам худди шу мазмунда баёнот берган.

Дунё мамлакатлари мухолифатчи Гуаидо ёки президент Мадуро масаласида турли позицияларда қолмоқда. 

Амалдаги президент Николас Мадурога қарши бошланган намойишлардан сўнг, мухолифатчи Гуаидо ўзини президент сифатида эълон қилган ва Венесуэлада қўшҳокимиятчилик вужудга келганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг