Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бир неча дақиқалик даҳшат» – Қозондаги фожианинг хронологияси тузилди

«Бир неча дақиқалик даҳшат» – Қозондаги фожианинг хронологияси тузилди

Фото: ria.ru

Бугун, 11 май куни Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназияда даҳшатли воқеа содир бўлди. 19 ёшли йигит мактабга кириб бир нечта ўқитувчи ва ўқувчиларни ўқотар қуролда отиб ташлади. Ушбу ҳодисанинг хронологияси тузиб чиқилди.

19 ёшли Ильназ Галявиев оммавий қотилликка қўл уришидан аввал ҳамда гимназияга киришдан олдин бинога қарата ўқ узишни бошлаган.

Болалар дастлаб кўчада нимадир портлади деб ўйлашган. Биринчи бўлиб Ильназ Галявиевнинг ўқларига мактаб ишчиси Мулланур Мустафин дуч келди. У ўқ овозларини эшитганидан кейин кўчага чиққанди. Мактаб қаровули (аёл киши) стол остига яширинишга муваффақ бўлган, қотил унинг ёнидан ўтиб кетган.

Шундан сўнг, Галявиев биринчи қаватда ўт очади. Соат 09:20да отишма бошланган. Таълим муассасаси раҳбарлари бу вақтда ўқитувчиларга мактаб чати орқали синф хоналарида яшириниб олиш бўйича топшириқ беришга улгуришган. Галявиевнинг ўқларига дуч келган иккинчи шахс бошланғич синф ўқитувчиси Венера Айзатова бўлиб чиқди.

Айзатовани оғир жароҳатлаб, Галявиев мактаб бўйлаб юришни бошлади, синфларнинг аксарияти ёпиқ эди – фақат 8-«А» синфнинг эшиги очиқ қолган ва у бу хонага кириб борганди...

Инглиз тили ўқитувчиси Эльвиры Игнатьеванинг хонаси ҳам очиқ бўлган. Бошқа версияга кўра, қотил эшикни бузиб киригна муваффақ бўлган. Бу аёл ҳам қурбон бўлди.

Фавқулодда ёрдам хизматига биринчи қўнғироқ маҳаллий вақт билан соат 09:18да қабул қилинган. Қўнғироқ қилувчи 175-сонли мактабда ўқ овозларини эшитганини айтган. Худди шу вақтда яна бир киши қўнғироқ қилиб, гимназияда «ўқ узилаётгани ва портлаш бўлгани»ни айтган. 10 дақиқа ичида 16 киши «112» рақамига қўнғироқ қилди ва уларнинг ҳар бири отишма, портлашлар ва кўплаб қурбонлар ҳақида хабар беришди. Ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ҳам бир нечта қўнғироқлар амалга оширилган.

Қўнғироқлар тахминан 20 дақиқа давом этади. Бу вақт ичида 19 ёшли босқинчи 9 кишини ўлдиришга ва яна 10 кишини яралашга улгуради. ОАВларда қайд этилишича, бир неча киши бу йигитни кўчада мактабга кетаётганини кўрган, аммо уларнинг ҳеч бири полицияга маълум қилмаган.

Қотилнинг мактаб томон бораётгани кузатув камераларига муҳрланган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полициячилар отишма бошланганидан 5-7 дақиқадан ўтиб мактабга етиб келишган. Шундан сўнг Галявиев мактабдан чиқиб, тезкор ходимларга таслим бўлган.

Ижтимоий тармоқларда қотилнинг сўроққа тутилгани видеоси тарқалди

Расмий маълумотларга кўра, мактабдаги отишма натижасида 9 киши ҳалок бўлган, уларнинг 7 нафари болалар, 20 киши жароҳатланган. Тергов қўмитаси оммавий қотиллик бўйича иш очган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг