Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Белгияда чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилмоқда

Белгияда чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилмоқда

Белгияда чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилмоқда, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Белгия статистика бюроси эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатда 2017 йили туғилган 718 нафар ўғил чақалоққа «Муҳаммад» исми қўйилган.

Ундан кейинги ўринни «Лиам» исми эгаллаб турибди (570 чақалоқ).

Аввал тарқатилган маълумотларга кўра, эркаклар орасида «Муҳаммад» исми биргина пойтахт Брюсселда энг кўп қўйилган исм бўлди (18044 нафар).

Муҳаммад исми Бирлашган Қиролликда ҳам сентябрь ойида энг кўп қўйилган исмлар ўнталигига кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг