Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда президентликка номзод ҳибсга олинди

Беларусда президентликка номзод ҳибсга олинди

Виктор Бабарико

Беларусда президентликка номзод, «Белгазпромбанк»нинг собиқ раҳбари Виктор Бабарико ҳибсга олинди, деди Беларус давлат назорат қўмитасининг раҳбари Иван Тертел.

Унинг сўзларига кўра, Бабарико гувоҳларга таъсир ўтказишга, далилларни яширишга, шунингдек, унинг назоратидаги ҳисоб рақамларидан катта миқдордаги пулни ечиб олишга ҳаракат қилган.

Тертелнинг айтишича, давлат назорат қўмитаси пулни ўзлаштириш схемаларини аниқлашга муваффақ бўлган. Унга кўра, катта миқдордаги валюта Бабарико назорати остидаги хорижий банкларга ўтказиб берилган.

Унинг таъкидлашича, бир неча йил давомида «Белгазпромбанк»нинг ҳисоб рақамларидан 430 миллион доллардан ортиқ маблағ олиб чиқиб кетилган. Бундай маълумотни Минскка латвиялик ҳамкасблари тақдим қилган.

Ушбу ишга алоқадон яна 20 киши ҳибсга олинган, уларнинг барчаси Бабарикога қарши гувоҳлик беришмоқда.

Бундан ташқари, Бабарико сайлов фондининг ҳисоб рақами ҳам ёпи қўйилди. Сиёсатчининг ўзи бу ҳаракатлар сиёсий буюртма эканлигини айтмоқда.

Халқаро экспертларга кўра, Бабарикога қўйилган айбловлар уни сайловолди пойгасидан четлаштириш учун қилинган босим сифатида баҳоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг