Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бедарак кетган сайёҳ акуланинг қорнидан чиқди

Бедарак кетган сайёҳ акуланинг қорнидан чиқди

Фото: «Goodfon.ru»

Франциянинг Реюньон оролида акула шотландиялик сайёҳни тилка-пора қилиб ташлади. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

2 ноябрь, шанба куни турмуш ўртоғи билан дам олишга келган 44 ёшли саёҳатчи Ҳинд океанида чўмилишга кетиб, қайтиб келмаган. Аёли ҳаммани оёққа турғизиб, қидирув-қутқарув операциясини ташкил этди. Вертолёт, денгиз кемалари, дайвер ва исковчи итлар ёрдамидаги қидирув ишлари бесамар кетди.

Бир неча кундан сўнг сайёҳлик соҳилида ҳордиқ чиқарувчиларга хавф солувчи акулани пайқаб қолишди. Йиртқич балиқ ёриб кўрилганида қорнидан йўқолган сайёҳнинг никоҳ узуги тақилган қўли чиқди.

Одам қолдиқлари ДНК текширувига юборилди. Бироқ ғойиб бўлган шотландияликнинг турмуш ўртоғи эрининг никоҳ узугини таниб қолди.

Реюньон Мадагаскардан 700 километр шарқда Ҳинд океанида жойлашган. Орол Франциянинг денгиз орти ҳудуди ҳисобланади. Кўпгина маҳаллий қирғоқларда йиртқичлар кўплиги боис чўмилиш ва серфинг билан шуғулланиш тақиқланади. Охирги уч йил ичида Реюньон соҳилларида 24 та акула ҳужуми қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси одамларнинг ўлими билан тугаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг