Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрутдаги портлаш президент саройига жиддий шикаст етказди

Байрутдаги портлаш президент саройига жиддий шикаст етказди

Фото: BBC

Байрут портидаги кечаги портлаш оқибатида Ливан президенти Мишел Аун қароргоҳи — Баабда саройига жиддий зиён етди.

Шунингдек, портлашдан мамлакат бош вазири Ҳасан Диабнинг штаб-квартираси — Катта сарой ҳам зарар кўрган. Портлаш жойидан 1,6 километр олисдаги ушбу бинонинг эшиклари қўпорилиб, мебеллари синган.

«Интерфакс» агентлиги хабарида Байрут кўчалари кул ва харобалар остида қолгани айтилади. Пойтахт губернатори Марвон Аббуд маълум қилишича, шаҳарнинг ярми талафот кўрган, у бу фалокатни атом бомбаси ташлагандан кейинги Хиросима ва Нагасакига қиёслаган.

Ҳозирга келиб ҳалок бўлган 70 инсон ва 2500 дан ортиқ жароҳатланганлар ҳақида маълумот бор. Нохуш ҳодисага порт омборида эътиборсизлик билан сақлаб келинган кўп миқдордаги селитра сабабчи бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг