Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бас етар»: Байден зўравонлик «эпидемияси» хавфидан ташвишланмоқда

«Бас етар»: Байден зўравонлик «эпидемияси» хавфидан ташвишланмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатларда қурол ишлатиш билан боғлиқ зўравонлик «эпидемияси» авж олганидан ташвишда эканини билдирди, қуролларнинг тарқалиши устидан назоратни тартибга солиш бўйича бир қатор чораларни таклиф қилди, деб хабар беради  Reuters.com  нашри.

«Бу мамлакатда қурол билан зўравонлик эпидемиясининг авж олиши бутун дунё олдида шармандаликдир», —деди Байден Оқ уйда қурол билан зўравонлик муаммосини ҳал қилиш бўйича бир қатор ташаббусларни илгари сураркан.

Оқ уй илгари эълон қилганидек, АҚШ Адлия вазирлигига яқин ойларда ушбу соҳада бир қатор аниқ тадбирларни амалга оширишни буюрди. Байденнинг ташаббусига биноан АҚШ Адлия вазирлиги мавжуд маълумотлар базалари ёрдамида кузатиб бўлмайдиган қуролларни мустақил равишда йиғиш ёки ўзгартириш имкониятини берадиган тижорат учун мавжуд бўлган «арвоҳ бочкалари» деб номланган сотувлар устидан назоратни кучайтириши керак. Шунингдек, вазирлик томонидан автомат отиш аниқлигини оширадиган стабилизаторлар айланмаси устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни, Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимият учун қариндошлар қарама-қаршилик ёки ўз жонига қасд қилиш хавфи бўлган тақдирда қариндошларининг суд орқали қурол олиш ҳуқуқини чеклашни талаб қилишга имкон берадиган қонун қабул қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши керак.

Сўнгги бир ой ичида Қўшма Штатларда бир неча марта оммавий отишма содир бўлди. Масалан бир кун олдин гумонланувчи шифокор ва унинг рафиқаси, икки ёш набирасини отиб ташлаган. Отишма содир этган, АҚШнинг собиқ миллий футбол лигаси ўйинчиси ўз жонига қасд қилди.

Қурол ишлатишда зўравонлик кўпайганини ҳисобга олган ҳолда, Байден мамлакатда қурол-аслаҳа айланиши назоратини кучайтириш, хусусан, ҳужум қуролларига тақиқ қўйиш, шунингдек, сотилишини текширишни кучайтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Аксарият америкаликлар сўровномаларда  қурол тўғрисидаги қонунларни, текширувларни кучайтиришни ва қуролни руҳий касаллардан сақлашни қўллаб-қувватлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг