Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёллар хуррагининг онкологияга алоқаси борми?

Аёллар хуррагининг онкологияга алоқаси борми?

Фото: «Rambler»

Экспертлар саратон уйқу вақтида апноэдан қийналадиган аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ қайд этилади, деган хулосага келишди.

Грек олимлари ўтказган тадқиқот натижасига кўра, аёллар хурраги онкологияга ишора қилиши маълум бўлди, деб ёзади «Rambler».

Мутахассислар уйқу вақтида апноэдан қийналувчи кишиларга тегишли маълумотларни таҳлил қилишди. Унда 18 ёшдан ошган ўн минглаб одамлар ўрганилган. Улардан 388 нафарига саратон ташхиси қўйилган. Устига-устак, бу кўрсаткич аёлларда — 2,8, эркакларда — 1,7 фоизни ташкил этган.

Таҳлилдан сўнг олимлар уйқу вақтида обструктив апноэдан қийналаётган аёллар орасида саратон касалликлари хавфи ортади, деган хулосага келишди. Шунингдек, хуррак юрак-қон томир тизими муаммоларига ишора қилади — эҳтимол, уни чақирар ҳам.

Бундан ташқари, экспертлар хурракнинг зарарли одатлар билан боғлиқлигини ўрганиб чиқишди. Улар орасида чекиш энг зарарлиси экан.

Аёллар ҳам эркаклар каби қаттиқ хуррак отишади. 36,5 фоиз хуррак отувчи гўзал жинс вакилалари буни тан олишни исташмайди. Эркаклар орасида эса бундай тоифадагилар 11,7 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг