Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айиқ циркда ҳайвон ўргатувчи ҳомиладор аёлга ҳужум қилди

Айиқ циркда ҳайвон ўргатувчи ҳомиладор аёлга ҳужум қилди

Скриншот.

Россиянинг Орёл шаҳрида айиқ цирк намойиши пайтида ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди. «Орёл Меридиан» нашрининг ёзишича, бу ҳодиса 16 октябр оқшомида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёлнинг ҳамкасби қамчи билан ғазабланган ҳайвонни тўхтатмоқчи бўлган, лекин унга зарбалар таъсир қилмаган.

Яраланган аёл касалхонага ётқизилган. Унинг ҳомиладор эканлиги айтилмоқда.

«Энг ажабланарлиси шундаки, саҳна ва томошабин ўртасида ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаган. Агар айиқ томошабинлар олдига югурганида, ҳаммаси бундан ҳам баттарроқ тугаши мумкин эди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг