Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари бир миллиарддан ортиқ жониворни нобуд қилди

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари бир миллиарддан ортиқ жониворни нобуд қилди

Фото: «Ru.newsbot.press»

Австралияда давомли ўрмон ёнғинлари натижасида бир миллиарддан ортиқ жонивор ҳалок бўлди, дея хабар берди Сидней университети матбуот хизмати.

Профессор Крис Дикманнинг аниқлашича, қарийб 800 миллиондан ортиқ жонивор Янги Жанбуий Уэльс штатидаги ёнғин қурбонига айланган. Мамлакатда нобуд бўлган жониворларнинг умумий йиғиндиси эса бир миллиарддан ошиб кетди.

«РИА Новости»нинг ёзишича, Дикман келтирган рақамлар Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг 2007 йилги ерни тозалаш Австралия ёввойи табиатига таъсири тўғрисидаги ҳисоботига асосланади. Бу рақамлардан фойдаланар экан тадқиқот муаллифлари Янги Жанубий Уэльсда қушлар, судралиб юрувчилар ва сут эмизувчилар кўпайишининг ўртача зичлик даражасини белгилашди. Шундан сўнг зичликни ўсимлик майдонига кўпайтиришди.

Тадқиқотни олиб борган олимлар консерватив баҳолашдан фойдаланишган. Шунга кўра нобуд бўлган жониворлар сони сал кўп бўлиши мумкин, дейилади ҳисоботда.

Австралияда табиий ёнғинлар натижасида миллион гектарлаб ер майдонлари ёниб кул бўлди, аланга сўнгги ойлар ичида 17 кишини ҳаётдан олиб кетди, минглаб уйларни яксон қилди. Айрим ҳудудларда ёнғин шу даражада кучли бўлганки, тутуни ҳаводан ўт ўчиришга тўсқинлик қилган. Ҳукумат бу ҳудудларга авиация ва ҳарбий-ҳаво кучлари кемаларини юбормоқда. Австралия жануби-шарқий соҳилларида ёнғин туфайли кенг қамровли эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг