Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралияда 8 ёшли балиқчи 314 килолик даҳшатли акулани овлади

Австралияда 8 ёшли балиқчи 314 килолик даҳшатли акулани овлади

Фото: «Facebook»

Австралиянинг Сидней шаҳри қирғоқ бўйидаги сувда 8 ёшли балиқчи 314 килолик акулани овлади. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзади.

Жейден Миллауро отаси Жонатан ва кема капитани билан бирга Сидней жанубида балиқ овлаётганида баҳайбат йўлбарссимон акулани қўлга туширди. Соҳилга қайтгач, балиқчилар жамоаси овланган балиқ рекорд ўрнатишига ишончлари комил эди.

Миллауро икки ёшидан бери балиқ ови билан шуғулланади ва акула унинг учун катта ютуқ эканлигини тан олди.

Олдинги рекорд балиқчи Ян Хиссейга тегишли эди. 1997 йили у оғирлиги 312 кило келадиган йўлбарссимон акулани овлаганди. Балиқ тоифасига кўра балиқ ови бўйича рекордларни назорат қилувчи Халқаро ассоциация овланган балиқни қайд этиб қўйди.

Йўлбарссимон акула одам учун ниҳоятда хатарли саналади. Уларнинг узунлиги ўртача 4,25 метрга ва оғирлиги 635 килограммгача етади. Гиннесснинг рекордлар китобига узунлиги 5,5 метр, оғирлиги бир ярим тонна келадиган йўлбарссимон акула киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг