Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фаренгейт бўйича +94,6 даража. Арктикада ҳарорат рекорди янгиланди

Фаренгейт бўйича +94,6 даража. Арктикада ҳарорат рекорди янгиланди

Фото: «Regnum»

Швеция Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий маъмурияти (NOAA) Арктикада ҳаво ҳарорати рекорд даражада ошганини маълум қилди.

Рекорд ҳарорат (Цельсий бўйича +34,8 даража ёки Фаренгейт бўйича +94,6 даража) 26 июль куни Швециянинг қутб доираси жанубидаги Маркусвинс форпостида қайд этилди. Иқлимшунос Дик Арндт таъкидлашича, бу маълумотлар Швеция метеорология институти томонидан текширилиб, таҳлил қилинган.

Шимолий Муз океани музликлари 19,8 фоизга қисқарди, бу «энг иссиқ рекордлар» қайд этилган 2012 ва 2015 йиллардагидан ҳам кўп.

Швед иқлимшунослари фикрича, 2019 йил кузатувлар тарихида иссиқлиги бўйича фақат 2016 йилдан ортда қолиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг