Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арисдаги портлашлардан жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Арисдаги портлашлардан жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Фото: Телеканал 24

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 24-июн куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган ушбу хабар Туркистон вилояти бўйича фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тасдиқланган.

Айни вақтда вазият Бош консулхона назоратига олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистоннинг Арис шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда жойлашган ўқ-дори омборхонасида кучли портлаш содир бўлди.

Атрофга ёғилаётган ўқ ва осколкалардан саросимага тушган аҳоли яқинроқ ҳудудлардаги шаҳарларга қочишди. Чимкент аҳолиси шаҳарлараро йўлга чиқиб, қочқинларга сув етказиб бериб турди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг