Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг энг хавфли рақиблари қайси давлатлар экани айтилди

АҚШнинг энг хавфли рақиблари қайси давлатлар экани айтилди

«Россия ва Хитой АҚШ хавфсизлигига энг жиддий таҳдиддир», дея маълум қилган Пентагон раҳбари Марк Эспер ташкилотнинг расмий сайтида.

«АҚШ миллий мудофаа стратегияси буюк давлатлар ўртасидаги рақобатни қайтаришга асосланади», дейди у. Эспернинг таъкидлашича, ҳарбий салоҳиятнинг ошиши туфайли Хитой Россия билан таққосланганда жиддийроқ хавф туғдиради.

Июль ойида Пентагон разведка бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Роберт Эшли Москва Вашингтонга ва Пекинга узоқ муддатга таҳдид солишини айтганди.

Эшлининг таъкидлашича, Россияга бу тариф жуда мос келади.  АҚШ учун «экзистенциал таҳдид» бу «бир неча минг ядро қуроли»га эга Россиядир. «Хитой эса иқтисодий жиҳатдан етакчи рақобатчи ҳисобланади. Бу ҳали узоқ муддат давом этади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг