Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Афғонистон бўйича режаси қандай?

АҚШнинг Афғонистон бўйича режаси қандай?

Фото: «News Front»

Американинг Афғонистондаги контингенти тенг ярмига қисқаради — бу ҳақда Пентагондаги манба «Military.com» порталига маълум қилган. Америкаликлар афғон заминини тўлиқ тарк этмайди, чунки «Толибон» жангариларини назоратда тутиб туриш керак. АҚШ мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, 2019 йил охирига қадар Афғонистондан 7 минг нафар америкалик ҳарбий олиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трамп АҚШ Суриядаги ҳарбий ҳаракатлардан чиқишини эълон қилганидан сўнг ОАВда «америкача чиқиш»нинг иккинчи босқичи — Афғонистон ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Айрим маълумотларга кўра, АҚШ Афғонистондаги армияси учун йилига 45 миллиард доллар сарфламоқда.

Айни пайтда Афғонистонда 14 минг нафар америкалик ҳарбий бор. Уларнинг тўлиқ олиб чиқилиши ҳақида АҚШ расман баёнот берган эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг