Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда россиялик ака-ука фирибгарликда айбланиб, 12 йилга қамалди

АҚШда россиялик ака-ука фирибгарликда айбланиб, 12 йилга қамалди

Фото: «ria.ru»

РФ фуқаролари Игорь ва Денис Грушколар АҚШда кибержиноятда айбланиб, 12 йил қамоқ жазосига маҳкум этилди, дейилади суд ҳукмида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

33 ёшли Игорь Грушко ва унинг 29 ёшли укаси Денис Форт-Лодердейл истиқомат қилишарди. Улар оғирлаштирувчи ҳолатларда шахсий маълумотларни ўғирлаш, ўғирланган кредит карталаридан фойдаланиш, шунингдек, қалбаки кредит карталари ва шахсни тасдиқловчи сохта ҳужжатларни ишлаб чиқаришда айбланмоқда.

Федерал прокурор маҳкамасига кўра, ака-уканинг квартираси тинтув қилинганда банкоматларда пул ечиб олувчи ўнлаб қурилмалар, яширин камералар ва кредит карталари рақамларини ўғирлаш ва уларнинг қалбаки нусхасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бошқа матохлар, бундан ташқари, шахсни аниқловчи қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш учун бутун бир голограммалар, юзлаб қалбаки кредит карталари ва минглаб кредит карталарининг рақамлари топилган.

Суд жараёнида ака-ука Грушколар Украина фуқароси Вадим Вознюк билан тил бириктиргани, улар Флориданинг юзлаб аҳолисига тегишли шахсий маълумотларни ўғирлагани, ноқонуний даромадига эса маҳаллий дўконлардан электроника харид қилишгани исботланди.

24 ёшли Вознюк ўғирланган кредит карталаридан фойдаланиш айблови билан 1 йилу 3 ойга қамалди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг