Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда коронавирус чекинишни бошлади — Трамп

АҚШда коронавирус чекинишни бошлади — Трамп

Фото: AP

Коронавирус эпидемияси АҚШда чекинишни бошлади — кеча, душанба куни матбуот анжумани ўтказган мамлакат президенти Дональд Трамп шундай баёнот берди.

«Сезиларли силжишга гувоҳ бўляпмиз. Бу вирус чекинаётганидан умид берувчи белги», — деди АҚШ раҳбари.

Трампнинг айтишича, мамлакатда ўтган ҳафтада коронавирусга чалинишлари сони деярли олти фоизга қисқарган. АҚШ жануби ва ғарбидаги коронавирус ўчоқлари ҳолатига тўхталаркан, президент бу ерларда ҳам ижобий ўзгариш бошланганини таъкидлади. Хусусан, Аризона штатида касалликка чалиниш ҳафталик кўрсаткичлари 37 фоизга, Техасда — 18,7 фоизга, Флоридада — 21,2 фоизга қисқарган. Қолаверса, 18 та штатда «COVID-19» тарқалиш суръати пастлигича қолмоқда.

«Worldometer» маълумотига кўра (04.08.2020, соат 06:50), АҚШда коронавирусга чалинганлар жами сони — 4 862 174 нафар. Шундан 2 446 798 нафари (50 фоизи) соғайган, 158 929 нафар бемор вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг