Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва «Толибон»нинг навбатдаги музокаралари натижасиз якунланди

АҚШ ва «Толибон»нинг навбатдаги музокаралари натижасиз якунланди

АҚШ ва «Толибон» ҳаракат ўртасида олиб борилаётган музокараларнинг навбатдаги доираси натижасиз якунланди. Кейинги музокаралар қачон бошланиши эса ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Azon хабар бериб ўтди.

Музокаралар ўтган йили Қатарда бошланган эди. АҚШ толиблардан ҳужумларни тўхтатишни ва Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокара бошлашни истамоқда. «Толибон»нинг талаби эса хорижлик аскарларнинг Афғонистонни тарк этиши.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Твиттердаги саҳифасида айни пайтда томонлар техник муаммоларга эътибор қаратаётганини ва учрашувлар самарали кечганини ёзди.

АҚШ ва «Толибон» ўртасидаги музокараларда Афғонистон ҳукумати иштирок этмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг