Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ урушларга 20 йилда қанча сарфлади?

АҚШ урушларга 20 йилда қанча сарфлади?

Фото: «MyJoyOnline.com»

Сўнгги 20 йилда АҚШ ҳарбий ҳаракатлар учун қарийб 5,9 триллион доллар ишлатди. «Business Insider» ёзишича, Браун университети профессори Нета Кроуфорднинг тадқиқотларида бу рақамлар кўрсатиб берилган.

Пуллар тақсимоти қуйидагича: Пентагон харажатлари; Давлат депатаментининг урушлар билан боғлиқ харажатлари; уруш ветеранларига ажратилган маблағлар; уруш учун олинган қарзлар фоизларини қоплаш, террорчилик хуружларини бартараф этиш бўйича амалиётлар, ички хавфсизлик вазирлигининг терроризмга қарши харажатлари.

Тадқиқотда кўрсатилишича, АҚШ охирги 20 йилда қатнашган уруш ҳаракатларида салкам ярим миллион киши ҳалок бўлган: ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган 480 мингдан ортиқ кишининг 244 минг нафари — тинч аҳоли вакиллари. Шу урушлар оқибатида 10 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Ҳисоботда тахмин қилинишича, агарда АҚШ урушлардаги иштирокини 2023 йилда тўхтатса, умумий ҳарбий харажатлари 6,7 триллион долларга етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг