Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ учун энг хавфли саналган мамлакат номи маълум қилинди

АҚШ учун энг хавфли саналган мамлакат номи маълум қилинди

Фото: BBC

АҚШ фуқароларининг аксарияти Хитойни АҚШ учун хавфли давлат деб атади.

Бу ҳақда Fox телеканали Рональд Рейган институти тадқиқотига асосланиб маълум қилган.

«Бизнинг тадқиқотимизда биринчи марта америкаликларнинг аксарияти АҚШ учун энг катта таҳдид бўлган ягона мамлакат Хитой дея тан олишди», — дейди тадқиқотчилар.

Шундай қилиб, АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи (52 фоиз) Хитойни мамлакат учун энг катта таҳдид, 14 фоизи эса Россия деб атаган. Шу билан бирга, 2018 йилдаги сўровномада америкаликларнинг 21 фоизи Хитойни ўзлари учун хавфли мамлакат дея атаган ва сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми асосий хавф дея Россияга ишора қилган.

Аввалроқ, Канаданинг Aeroemploi портали Ер юзидаги энг қудратли ҳаво кучларига эга давлатлар рўйхатини тузгани ҳақида маълум қилган эдик. 

Рейтингда биринчи ўринни турли модификациядаги уч мингдан ортиқ самолётлар билан қуролланган Aмерика ҳарбий ҳаво кучлари эгаллаганди. Мақола муаллифлари, АҚШ дунёдаги энг яхши жиҳозланган ва технологик жиҳатдан илғор жанговар самолётларга эга эканлигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг